Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда яна иккита талабалар ётоқхонаси фойдаланишга топширилди
12:36 / 2023-02-12

Андижон Машинасозлик ҳамда Иқтисодиёт ва қурилиш институтларида янги барпо этилган замонавий талабалар ётоқхоналари фойдаланишга топширилди.

Кейинги йилларда Андижон вилоятидаги олий ўқув юртлари талабаларини ётоқхона, турар-жой билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 

Айни пайтда вилоятдаги 10 та давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида 60 минг нафарга яқин талаба таҳсил олади. Бугунги кунда уларнинг 9 минг нафардан ортиғи олий ўқув юртларига қарашли талабалар турар жойларида истиқомат қилади. Бир қанча талабалар эса институтларга яқин ҳудудлардаги хонадонларда ижара асосида яшаб келмоқда. Уларнинг маълум қисмига олийгоҳлар томонидан ижара пуллари тўлаб берилмоқда. 

Жорий  ўқув йили бошида талабаларнинг тураржойга бўлган эҳтиёжи ўрганилганида, яна 12,5 минг нафардан ортиқ талаба турар жойга муҳтож эканлиги маълум бўлган эди. Ана шундан келиб чиқиб, талабаларни ётоқхона билан таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Вилоятда 2022-2025 йилларда давлат-хусусий шерикчилик дастури асосида бир нечта талабалар ётоқхоналари барпо этиш кўзда тутилган. Ана шу дастур асосида барпо этилган замонавий, зарур шарт-шароитларга эга яна иккита замонавий талабалар ётоқхонаси фойдаланишга топширилди. 

Андижон Машинасозлик институти профессор-ўқитувчилари, талабалар, қурувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида 523 ўринли замонавий турар-жойининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда талаба ёшларнинг пухта билим олиши, яшаши, малакали мутахассис бўлиб етишишлари учун барча шароитлар яратиб берилаётганлиги алоҳида таъкидланди. 

Шунингдек, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтининг 550 ўринли талабалар турар-жойи очилиши ҳам ҳақиқий байрамга айланиб кетди. 

Янги барпо этилган турар-жойида талабаларнинг яшаши, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун зарур барча шароитлар яратилган. Хусусан, ётоқхонанинг биринчи қаватида фитнес клуб, дам олиш хонаси, кутубхона, ошхона ҳамда кир ювиш ва қуритиш хоналари ташкил этилиб, зарур жиҳоз, воситалари билан таъминланган. 

Талабалар турар-жойлари очилишига бағишланган тадбирларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишди, талабалар билан суҳбатда бўлди. 

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА