Андижонда яна бир газ қудуғи ишга туширилди
Бунинг натижасида Булоқбошида яна қўшимча 5 мингта хонадон табиий газ билан таъминланади, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Бунинг натижасида Булоқбошида яна қўшимча 5 мингта хонадон табиий газ билан таъминланади, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2017 – 2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилган ишларга асосан Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Учтепа қишлоғида жойлашган “Учтепа нефть ва газ кони”нинг 12-сонли газ қудуғи ишга қўшилди ва саноат миқёсида газ олинди.
Қудуқдан газ қазиб олиш ҳажми кунлик 50-60 минг/м3 ташкил этади.
Айни пайтда ушбу газ қудуғининг ишга туширилиши бўйича газ қувурларини ётқизиш ишлари якунланди.
Маълумки, ўтган икки йил давомида “Андижоннефть“ АЖ томонидан “Учтепа нефть ва газ кони”ни ўзлаштириш ва ишга тушириш учун жами 9 та нефть ва газ қудуқлари бурғуланди. Мазкур бурғулаш ишлари натижасида қудуқлардан табиий газ олиниб, Булоқбоши туманининг 20 мингдан ортиқ аҳолиси газ билан таъминланишига эришилган.