Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда яна 3 та боғча иш бошлади
17:49 / 2020-10-26

Андижон шаҳрида “Машҳур болалар”, "Билли" ҳамда "Билимдон болажон" деб номланган янги мактабгача таълим ташкилотлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Андижон шаҳрида “Машҳур болалар”, "Билли" ҳамда "Билимдон болажон" деб номланган янги мактабгача таълим ташкилотлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотларининг ишга тушиши Андижон шаҳрида 570 нафар болани мактабгача таълимга қамраб олиш имконини яратди.

photo_2020-10-26_18-08-29.jpg

Андижон шаҳрининг Бўстон даҳасидаги умумий лойиҳа қиймати 4 миллиард 450 миллион сўмлик 150 ўринли “Машҳур болалар” деб номланган мактабгача таълим ташкилоти тадбиркор М.Ҳакимовнинг ташаббуси билан 1 миллиард сўм ўз маблағи ва 3 миллиард 450 миллион сўм банкдан олинган кредит ҳисобига ишга туширилди.

Ушбу масканда болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.

photo_2020-10-26_18-08-35.jpg

Замонавий қиёфага эга, хорижий тилларни чуқурлаштириб ўргатиш ҳамда спортга ихтисослаштирилган мазкур мактабгача таълим ташкилотининг ишга тушиши билан 30 га яқин киши доимий иш ўрнига эга бўлади.

Болажонларга тажрибали мутахассислар томонидан хорижий тиллар ҳамда спорт йўналишлари бўйича махсус дастур асосида машғулотлар ўтказилади.

photo_2020-10-26_18-08-46.jpg

Айни кунда Андижон шаҳрида 56 та давлат, 13 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, шунингдек, 20 дан зиёд уй боғча фаолият кўрсатмоқда. 

Умуман, Андижон шаҳрида болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш 50 фоиздан ортди.

photo_2020-10-26_18-08-49.jpg

Жорий йил охирига қадар Андижон шаҳрида яна бир нечта нодавлат болалар тарбия масканларининг ишга туширилиши кўзда тутилган.

Мактабгача таълим ташкилоти очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқди.

photo_2020-10-26_18-08-51.jpg