Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда хотин-қизлар куни кўтаринки руҳда нишонланди
09:27 / 2026-03-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон вилоятида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан кенг кўламли байрам тадбири ўтказилди. “Янги Андижон” массиви Бобур шаҳрида ташкил этилган гала-концертда минглаб хотин-қизлар иштирок этди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, хотин-қизларни байрам билан табриклади. У ўз нутқида аёллар ҳаётимиз қувончи, хонадонларимиз файзи эканини таъкидлаб, уларга эзгу тилаклар билдирди. Шунингдек, жамият ҳаётида аёлларнинг ўрни тобора ортиб бораётгани, давлат бошқарувида ҳам уларнинг иштироки кенгаяётгани қайд этилди.

[gallery-28046]

Байрам тадбирида эл севган санъаткорлар иштирокида жонли ижролар ва шоу дастурлар намойиш этилди. Юксак кайфиятда ўтган байрамона концерт хотин-қизларга бўлган эҳтиром ва эътиборнинг яна бир ифодасига айланди. 

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА