Андижон шаҳридаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг қўл жанги тури бўйича Андижон вилояти ҳокими кубоги учун мусобақа ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Қўл жанги федерацияси ҳамкорлигида ёшлар (16-17 ёш) ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳарбий хизматчилар ўртасида ўн вазн тоифаси бўйича ўтказилган мусобақаларда 22 та жамоа таркибида 120 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.
– Спортнинг қўл жанги турини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спортчилапрни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган мусобақа юқори савияда ташкил этилди, – дейди вилоят вилоят Қўл жанги федерацияси раҳбари Рустамжон Каримов. – Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган мусобақаларда энг муносиблар ғолиблар қаторидан жой олди.
[gallery-548]
Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида ёшлар ўртасида 1-ўринга Андижон шаҳар қўл жанги маркази жамоаси, иккинчи ўринга Олтинкўл, учинчи ўринга Хўжаобод тумани жамоалари сазовор бўлди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ўртасида умумжаоа ҳисобида биринчи ўрин вилоят ИИБ ТВБСО бошқармаси, иккинчи ўрин Миллий гвардия вилоят бошқармаси, учинчи ўрин Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси жамоаларига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар вилоят ҳокимининг эсдалик нишони, диплом, тегишли медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА