Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда вилоят судлари фаолияти таҳлил этилди
13:59 / 2021-05-16

Андижон вилояти суди томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари, мустақил журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда вилоят суди раиси Талъат Мелибоев ҳамда фуқаролик, иқтисодий, жиноят ишлари бўйича, шунингдек, маъмурий судлов ҳайъатлари раислари жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомидаги фаолияти юзасидан ҳисобот берди.

Таъкидланишича, юқорида назарда тутилган давр оралиғида фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари томонидан 5 минг 2 та иш кўриб чиқилган ҳамда уларнинг 4 минг 254 таси юзасидан ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Шунинг баробарида, даъво аризаларининг 3 минг 603 таси қаноатлантирилган бўлса, 651 таси рад этилган. Эътиборли жиҳати, кредит қарздорлигини ундириш билан боғлиқ даъво аризалари сони аввалги йилга нисбатан бирмунча ортган.

Халқ билан мулоқотнинг сайёр қабул кўринишидаги шаклига бошқа идоралар қатори суд тизимида ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, низолар келиб чиқишининг олдини олиш ва уларни жойида ҳал этиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида судьялар томонидан фуқаролик ишларининг 1 минг 601 таси ёки 32 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.  

[gallery-2419]

Айни вақтда жиноят ишлари бўйича вилоят судлари томонидан 979 нафар шахсга нисбатан 750 та жиноят иши, 7 минг 867 нафар шахсга нисбатан 6 минг 278 та маъмурий иш кўриб тамомланган. Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб тамомланган ишларнинг 27,6 фоизи, маъмурий ишларнинг эса 20,2 фоизи сайёр суд мажлислари ҳиссасига тўғри келади.

Ҳисобот даврида вилоят иқтисодий судларига 2 минг 486 та ариза ва даъво аризалари келиб тушган. Бу 2020 йил биринчи чорагига нисбатан даъволар сони 161 тага камайганидан далолат.

Шунингдек, ҳисобот даврида кўрилган иқтисодий ишлар 2020 йил 1-чорагида кўрилган ишлар билан таққосланганда, банклардаги ҳисобварақалар бўйича амалиётларни тўхтатиб қўйиш 269 тага, контрактация шартномаси бўйича ишлар 182 тага, маҳсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан низолар 139 тага, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан низолар 36 тага ва пудрат шартномаси юзасидан кўрилган иқтисодий ишлар 19 тага ортган.  Банкрот деб топиш 764 тага, коммунал қарздорликларни ундириш 70 тага ҳамда лизинг шартномаси бўйича низолар 30 тага камайган.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган долзарб мавзулар билан боғлиқ саволларга атрофлича жавоб олиш бирга, вилоят суди ҳамда оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан жўяли таклиф ва тавсияларни илгари сурди.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат),  ЎзА