French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди
15:00 / 2023-05-31

Мамлакатимизда жорий йилнинг 9 июль куни муддатидан илгари ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Жумладан, 2- Андижон сайлов округида сайлов билан боғлиқ барча жараёнлар амалдаги қонун ва белгиланган тартиблар асосида ташкил этилмоқда.

Мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутган мазкур сиёсий жараённи адолатли, холис, ошкора ва очиқлик тамойиллари асосида ўтишида участка сайлов комиссияси аъзоларининг ўрни, роли муҳим саналади. Шу боис, амалдаги қонун ва белгиланган тартиблар доирасида участка сайлов комиссиялари шакллантирилди. 928 сайлов участкаси бўйича комиссия аъзолигига тавсия этилган жами 8 минг 393 нафар аъзо ўрганиб чиқилди. Округ сайлов комиссияси қарори билан комиссиялар таркиби тасдиқланиб, матбуотда эълон қилинди. Комиссияларнинг самарали фаолият юритиши, сайловни юқори савияда ва уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш учун зарур барча ишлар олиб борилмоқда.  

[gallery-12130]

 Участка сайлов комиссиялари аъзолигига киритилганлар мазкур соҳада муайян иш тажрибасига эга, ҳуқуқий жиҳатдан билимли, аввалги сайловларда комиссиялар таркибида фаолият олиб борган  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимларидир.  

Участка комиссиялари аъзоларининг 92 фоизи аввалги сайловларда қатнашиб, муайян тажриба тўплаган фуқаролардир. Комиссиялар аъзоларининг 81,1 нафарини олий, 17,3 нафарини ўрта махсус маълумотга эга шахслар ташкил этди.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат), 

ЎзА