Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда Токио олимпиадасига йўлланма олган спортчилар рағбатлантирилди
17:16 / 2021-01-02

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 2021 йилда Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган спортчилар ва уларнинг мураббийлари билан мулоқот ўтказди.

Вилоят ҳокими спортчи ва мураббийларни янги йил билан муборакбод этиб, мамлакатимизда, хусусан, Андижонда спортга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли қатор спортчиларимиз мамлакат ҳамда халқаро миқёсдаги мусобақаларда юқори натижаларга эришаётганини таъкидлади.

[gallery-671]

Мулоқотда вилоят ҳокими олимпиада ўйинларига бориш йўлланмасини қўлга киритган оғир атлетикачи Муаттар Набиева, енгил атлетикачилар Темур Гиясов, Бобур Омонов, Бекжон Чеваров, сузувчи Фирдавс Мусабеков, шунингдек, яқин кунларда бўлиб ўтадиган мусобақаларда йўлланмани қўлга киритиши кутилаётган Омадбек Ҳасанов, Асилбек Бекмуродов ва уларнинг мураббийларини пул мукофоти билан тақдирлади.

Олимпия ва паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган ва қўлга киритиши кутилаётган 17 нафар спортчиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, олимпиада ўйинларига пухта тайёргарлик кўришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида уларга хомий ташкилотлар бириктирилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА