Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда ўтказилган ижодий имтиҳонларда 1 минг 84 нафар абитуриент иштирок этмади
18:43 / 2020-09-11

Мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишлар бўйича ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.


Мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишлар бўйича ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

Андижон давлат университетида 10 та алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишлар бўйича кундузги ва сиртқи таълим бўйича 8 минг 100 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Шу кунларда имтиҳонлар икки сменада ўтказилмоқда.

– Кундузги таълим йўналиши бўйича 425 ўринга 10,1 тадан, сиртқи таълим бўйича 150 ўринга 25,3 тадан абитурент тўғри келади, – дейди Ижодий имтиҳонларни ўтказиш комиссияси масъул котиби, Андижон давлат университети физика-математика факультети декани Мадаминжон Маҳкамов. – Ҳозирга қадар 3 минг 255 нафар абитуриент имтиҳонларни топшириб бўлди. Лекин шу кунгача имтиҳонга келиши керак бўлган абитуриентлардан 1 минг 84 нафари имтиҳонларга келмади.

Имтиҳонлар жараёнида абитуриентларнинг хавфсизлиги ва соғлигини асраш, коронавирус инфекцияси юқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга қатъий амал қилинмоқда. Абитуриентлар университет ҳудудига кириш учун дезинфекция тунелларидан ўтиб, уларнинг ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар қўлланилмоқда. Имтиҳон ўтказилаётган хона ва ҳудудларда масъуллар томонидан масофанинг сақланиши доимий назорат қилинмоқда.

Имтиҳонларни шаффоф ва адолатли ўтказиш мақсадида имтиҳон олувчи ўқитувчи ва мутахассислар юртимизнинг бошқа олий таълим муассасаларидан жалб этилган. Жисмоний маданият, футбол, бокс йўналишларида эса ижодий имтиҳонлар таниқли мураббийлар, жаҳон ва Осиё чемпионлари томонидан ўтказилмоқда.

Тиббиёт ходимлари ҳар бир абитуриентнинг, айниқса, спорт йўналишлари бўйича имтиҳон топшираётганларнинг соғлигини алоҳида назорат қилмоқда. Улар учун гигиена талабларига риоя қилган ҳолда сув ва бошқа салқин ичимликлар берилиши ташкил қилинган.

Университетда имтиҳонлар жараёнини онлайн кузатиш имконини берувчи махсус http://camera.adu.uz/ платформаси ишга туширилган. Бу абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларига масофадан туриб имтиҳонларни кузатиш имконини беради. Бундан ташқари, имтиҳонлар ўтаётган 6 та ҳудудга 20 та кузатув камераси ўрнатилган.

Имтиҳонлар жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун миллий гвардия, ички ишлар ходимлари жалб этилган.

photo_2020-09-11_18-18-26.jpg

photo_2020-09-11_18-18-31.jpg

photo_2020-09-11_18-18-32.jpg