French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда тест синовини бир сменада 4 минг 50 нафар абитурент топширади
15:42 / 2020-08-21

Андижон вилоятидан мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида ўқиш истагини билдирган жами 106 минг 697 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.


Андижон вилоятидан мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида ўқиш истагини билдирган жами 106 минг 697 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Шундан 96 минг 57 нафар абитуриент бевосита Андижонда ўтказиладиган тест синовларида иштирок этади.

Вилоятда тест синовларини ўтказиш учун спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, “Баркамол авлод” стадионлари, теннис корти майдонлари танлаб олинди.

Айни кунда тест синовларига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Хусусан, бир пайтда 4 минг 50 нафар абитурент тест синовида қатнашиши учун жой ҳозирланди. Айниқса, тест синовларининг коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди. Шу кунларда тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга видеокузатув жиҳозлари ўрнатилмоқда. 

11.jpg

– Тест синовларини белгиланган талаблар асосида ҳамда юқори савияда ўтказиш учун зарур барча ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Давлат тест маркази Андижон вилоят бўлими бош мутахассиси Рустам Азимов. – Тест синовлари ҳудудига киришдан олдин абитуриентлар дезинфекция йўлагидан ўтказилади. Уларнинг ҳар бири янги тиббий қўлқоп ва ниқоб билан таъминланади. Шунингдек, абитуриентларни киритиш ва шахсини аниқлашда шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация, бармоқ изи сканери) дан фойдаланилади.

Тест синовлари 2 сентябрдан бошланади кунига 2 марта ҳаво салқин пайтларда, яъни эрталаб 8.00 дан 11 00 гача ҳамда кечки пайт 17.00 дан 20.00 гача бўлган вақт мобайнида ўтказилади. 

Абитурентлар 22 августдан бошлаб abitur.dtm.uz сайтига ўз логин ва паролини киритиб, шахсий кабинетга кириб, ДТМ рухсатномасини кўчириб олишлари мумкин.

Абитурентлар тест синовига албатта, паспорти билан келишлари лозим. Шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар билан улар синовга қўйилмайди.

14.jpg

15.jpg