Мамлакатимизнинг барча таълим даргоҳларида бўлгани каби Андижон давлат университетида ҳам янги ўқув йили машғулотлари юқори кўтаринкилик билан бошланди.
Университет профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирокида янги ўқув йили очилишига бағишланган тадбир юртимиз мадҳияси билан очилди. Тадбирда университет проректори Рустамжон Муллажонов, тарих фанлари доктори, профессор Рустамжон Шамсутдинов, физика фанлари доктори, профессор Раимжон Алиев сўз олиб, тадбир қатнашчиларини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йили билан табриклади.
Жорий йилда университетнинг бакалавриат таълим йўналишига 25 та ихтисослик бўйича 1 минг 300 нафар талаба ўқишга қабул қилинди.
Тадбирда бу йил Андижон давлат университетига кириш имтиҳонларда энг юқори балл тўплаган талаба Зилола Эгамбердиевага «Билимлар калити», шунингдек, бир гуруҳ талабаларга талабалик гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.
[gallery-3772]
Ф.Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (сурат),ЎзА