Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда сайлгоҳ – туризм кўчаси иш бошлади
15:10 / 2025-12-29

Янги йил байрами арафасида Андижон шаҳридаги Ўрикзор маҳалласи ҳудудида андижонликлар ва шаҳар меҳмонлари учун яна бир қулайлик яратилди, 24/7 тартибда ишлайдиган сайлгоҳ – гастрономик, туризм кўчаси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида сайлгоҳ-туристик кўчанинг очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Андижон вилояти  ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилганларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами ҳамда замонавий кўчанинг иш бошлаши билан муборакбод этди. 

[gallery-26945]

Умумий қиймати 12 миллиард сўмга тенг лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар натижасида ушбу кўчада 50 дан зиёд музқаймоқ, салқин ичимликлар ва бошқа савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилиб, 120 та янги иш ўрни яратилди. 

Янги барпо этилган сайлгоҳ-кўча шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг кўнгилли дам олиш имкониятини кенгайтириш билан бирга, ҳудуднинг ободлиги ва шаҳарсозлик қиёфасини янада яхшилашга хизмат қилади.

– Замонавий, ўзига хос қиёфага эга мазкур кўча андижонликлар, айниқса, маҳалламиз аҳли учун янги йил туҳфаси бўлди, – дейди Андижон шаҳридаги Ўрикзор маҳалласида яшовчи Шоирахон Аҳмедова. – Фарзанд, набираларни етаклаб мана шундай обод, замонавий кўчада сайр қилиш шубҳасиз, ҳар қандай кишининг кўнглини кўтаради, фахрга тўлдиради. Кундан кунга обод бўлаётган юртимизга асло кўз тегмасин. 

Ф. Убайдуллаев, 

З.Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари