Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда “Саломатлик марафони” ташкил этилди
09:12 / 2025-12-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон вилоятида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Шу мақсадда ташкил этилган “Саломатлик марафони” умуммиллий ҳаракати доирасида шаҳар ва туманларда тиббий текширувлар, тарғибот тадбирлари ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Марафон жараёнида оналар ва болалар, кексалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилди. Поликлиникалар, таълим муассасалари ва маҳаллаларда аҳоли учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилди. Шифокорлар томонидан касалликларни эрта аниқлаш, профилактика ва соғлом турмуш тарзи бўйича маслаҳатлар берилди.

[gallery-26976]

Тадбирлар доирасида волонтёр ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, аҳоли ўртасида соғлом ҳаёт тарғиб қилди. Кўчма тиббий хизматлар орқали фуқароларнинг кундалик саломатлик кўрсаткичлари текширилиб, тегишли тавсиялар берилди.

“Саломатлик марафони” аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, саломатликка бефарқ бўлмаслик руҳини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу каби ташаббуслар келгусида ҳам вилоят бўйлаб кенг қамровда давом эттирилиши режалаштирилган.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА