Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда республика “Ёшлар форуми” бўлиб ўтмоқда
20:22 / 2021-05-21

Андижонда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 200 га яқин йигит-қиз иштирокида “Ёшлар форуми” ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган республика форуми мактаб ўқувчилари ҳамда 30 ёшгача бўлган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича “Андижон вилояти тажрибаси”ни кенг тарғиб этиш мақсадига қаратилган.

[gallery-2496]

Кеча, 20 май куни форум иштирокчилари Aндижон шаҳридаги темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

Форум доирасидаги тадбирлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланди. Сўнг Хонобод шаҳридаги “Хонобод сиҳатгоҳи”да “Aндижон ошлари” танлови ташкил этилди. Унда 14 та ҳудуд иштирокчилари томонидан 14 та дошқозонда андижонча палов тайёрланди. Бир вақтнинг ўзида иккинчи гуруҳ ёшлари иштирокида сиҳатгоҳнинг спорт майдончасида “Street workout” мусобақаси ўтказилди.

Кечга бориб, форум иштирокчиларининг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида “Дўстлик гулхани” ташкил этилди.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА