English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди
15:44 / 2023-01-16

Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида қишки таътил белгиланган 11 январда тугаб, дарс машғулотлари бошланган бироқ, об-ҳавонинг ўта совиб кетганлиги, таълим муассасалари, айниқса, умумтаълим мактаблари етарли даражада иситилмаганлиги, давоматнинг ўта пастлиги, қолаверса, ота-оналарнинг таклифларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлиги томонидан қишки таътил 16 январга қадар узайтирилган эди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётгани туфайли маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда вилоятдаги таълим муассасаларида қишки таътил 2023 йил 18 январга қадар узайтирилганлиги маълум қилинди. Таълим муассасаларида ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланиши белгиланди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

ЎзА