Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда қанча шифокор фаолият кўрсатмоқда?
11:57 / 2021-10-13

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, вилоятда шифокорлар сони ҳар йили 150-200 нафарга ортиб бормоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббий муассасалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг билим ва малакасини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада мазкур йўшналишдаги ишлар янада юқори босқичга кўтарилмоқда, айниқса, соҳа малакали мутахассислар билан бойимоқда.

Айни кунда Андижон вилоятида 252 та даволаш-профилактика муассасасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади. Мазкур муассасаларда ҳозирда турли йўналишлар бўйича 6 минг 751 нафар шифокор фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, жорий йилнинг ўзида Андижон давлат тиббиёт институтини андижонлик 151 нафар бакалавр, 162 нафар магистр ва ординатор тамомлаган.

Ф.Убайдуллаев, ЎзА