Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда “Ўзмиллийбанк”нинг молиявий кўмаги билан хизматлар соҳаси ривожланмоқда
21:16 / 2022-07-21

Андижонда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Ўзмиллийбанк” АЖ иштирокида хизматлар соҳасининг ривожланиш жараёнлари билан танишишга бағишланган пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур иштирокчилари белгиланган дастур доирасида Андижон шаҳри, Асака, Хўжаобод, Андижон туманларида “Ўзмиллийбанк” АЖ билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган “MAHMUD EVRO DENT”, "KOLESO AVIA", “Мунис сарой”, “NIL-GRANIT”, “SHARQ YULDUZI” каби масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда банкнинг Андижон вилояти филиали фаолияти билан яқиндан танишди.

Дастлаб пресс-тур иштирокчилари Андижон шаҳридаги “MAHMUD EVRO DENT” корхонасида аҳолига стоматология хизмати кўрсатиш борасида олиб борилаётган ибратли ишлар билан танишди.

Мазкур корхона аҳолига стомотологик хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида умумий қиймати 1,5 миллиард сўмга тенг лойиҳани амалга ошириш учун кредит ажратилишини сўраб мурожаат этган эди. “Ўзмиллийбанк” томонидан тадбиркорлик субъектига 1 миллирд сўм миқдорида кредит ажратилди. Ажратилган кредит маблағлари ҳисобига корхона хориждан илғор ва замонавий стоматология ускуналарини сотиб олди, лойиҳани тўла ишга туширди. Натижада, бу ерда кунига юзлаб фуқароларга сифати стомотологик хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди. Энг асосийси, 25 нафар мутахассис доимий иш ўрнига эга бўлди.

Шундан сўнг журналистлар Асака туманидаги "KOLESO AVIA" масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

– Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасини қуриш ва жиҳозлаш учун жамиятимизга “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 900 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди, – дейди "KOLESO AVIA" МЧЖ раҳбари Илҳомжон Абдуғоппоров. – Натижада қисқа муддат ичида барча қулайликларга эга шохобчамизни барпо этиб, ишга туширдик. Бугунги кунга келиб, автомобилларга тез ва сифатли хизмат кўрсатилмоқда. Бундан аҳоли беҳад мамнун.

Банкнинг молиявий кўмаги билан ишга туширилган автосервиз аҳолига қатор қулайликлар яратиш билан бирга, бу ерда 15 нафар фуқаро, асосан, ёшларнинг бандлиги таъминланди.

“Мунис сарой” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган замонавий дам олиш маскани бугун Асака туманидаги энг аҳоли гавжум масканлардан бирига айланган.

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан ажратилган 1 миллиард 900 миллион сўм миқдоридаги кредит ҳисобига барпо этилган мазкур дам олиш масканида аҳолининг дам олиб, кўнгилли хордиқ чиқариши учун зарур барча қулайликлар яратилган. Айни кунда 30 нафардан ортиқ киши меҳнат қилаётган ушбу масканда хизмат кўрсатиш намунали ташкил этилган.

Шунингдек, пресс-тур иштирокчилари Хўжаобод туманидаги “NIL-GRANIT” ҳамда Андижон туманидаги “SHARQ YULDUZI” корхоналари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

[gallery-7994]

Пресс-тур иштирокчилари “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти филиали фаолияти билан танишиб, банк томонидан аҳоли ва юридик шахсларга банк хизмати кўрсатиш, иқтисодиёт тармоқларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам кенг маълумотлар олди.

“Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти филиали томонидан жами 279,3 минг нафар мижозга банк хизмати кўрсатилади. Мижозларнинг 263,1 мингтаси жисмоний, 16 минг 33 таси юридик шахс ҳисобланади.

– 1991 йилда фаолиятини бошлаган банкимизнинг Андижон вилоят филиалида ҳозирда 267 нафар профессионал мутахассис иш олиб бормоқда, – дейди “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти филиали бошқарувчиси Улуғбек Қобулов. – Филиалимиз вилоят аҳолисига, хорижлик меҳмонлар, инвесторлар ҳамда йирик тадбиркорлик субъектларига сифатли банк хизмати кўрсатади. Қолаверса, вилоятимиз, мамлакатимиз иқтосидиётини юксалтириш, ислоҳотларни амалга ошириш, йирик инвестицион лойиҳаларни молиялаштирилишга яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

Бугунги кунда “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиалининг Асака ва Мархамат туманларида филиаллари, Қўрғонтепа, Шаҳрихон, Пахтаобод, Избоскан туманларида эса банк хизматлари марказлари фаолият юритмоқда. Мижозларга тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 16 та банкомат, 17 та инфокиоска ўрнатилган, 2 минг 170 та савдо терминаллари дислокация қилинган. Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида вилоят ҳудудида 7 та валюта айирбошлаш шохобчаси, 2 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаси фуқаролар ҳамда хорижий меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.

Кейинги йилларда банк филиаллар ва Банк хизматлари марказлари томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига вилоятда қатор текстиль корхоналари, йирик сиғимли замонавий музлатгичлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш масканлари барпо этилди.

Биргина 2021 йилда саноат йўналишидаги 30 та лойиҳани амалга ошириш учун 142,8 миллиард сўм, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 38 та лойиҳа учун 121,8 миллиард сўм, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилган 28 та лойиҳа учун 101,8 миллиард сўм, хизматлар кўрсатиш йўналишидаги 53 та лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун 59,9 миллиард сўм ва бошқа соҳалардаги 53 та лойиҳа учун 41,8 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Юқоридаги лойиҳаларни амалга ошириш учун кредит маблағлари ажратилиши натижасида 53 минг 420 та янги иш ўрни яратилди.

Филиалда замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратимоқда. Банк мижозларининг 65 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқда. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда ҳар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонатларни расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин.

Андижон вилояти иқтисодий кўрсаткичларида хизматлар соҳасининг улуши ортиб бормоқда. Бугунги кунда мазкур йўналишда вилоятда 23 мингдан зиёд корхона фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг 1 чорагида вилоятда хизмат кўрсатиш ҳажми 4 триллион 668 миллиард сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 129,9 фоизга ортган. Айнан шу йўналишда 19,1 мингта янги иш ўрни яратилган. Йил охирига қадар хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳисобига 64 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Кўзда тутилган ишларни самарали амалга ошириш, вилоятда хизматлар кўрсатиш соҳасини янада ривожлантиришда “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти филиалининг молиявий кўмаги шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.

Фахриддин Убайдуллаев, Зухриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА