Андижонда ўтган “Янги нафас” мусобақасида қардош халқ вакиллари ҳам иштирок этди
Фоторепортаж
Эрта тонгдан Андижон шаҳрида Ўзбекистон марказий кўчаси бўйлаб ташкил этилган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақасида 7 ёшдан 70 ёшгача булган 5 мингдан зиёд ҳамюртларимиз иштирок этди.
Эътиборлиси, 3 км масофага югуриш баҳсида қўшни Қирғизистон Республикасидан келган кўнгиллилар ҳам ўз куч ва шижоатини синовдан ўтказди.
Юксак уюшқоқлик ва кўтаринкиликда ўтган тадбир якунида Андижон вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар топширди.
[gallery-14680]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА