French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда ўсмирлар ўртасида дзюдо чемпионати старт олди
18:39 / 2025-11-15

Юртимизда спортга берилаётган эътибор ёш авлоднинг жисмоний тайёргарлиги, иродаси ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда. Айниқса, мардлик ва интизомни талаб этувчи дзюдо спорти бўйича мамлакат миқёсидаги мусобақалар ёшлар салоҳиятини юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Андижонда спортнинг дзюдо тури бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида U–18 ёш тоифасидаги ўғил ва қизлар ўртасида беллашувлар ўтмоқда.

[gallery-26277]

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган иқтидорли ёш дзюдочилар татамига чиқиб, чемпионлик учун кураш олиб боряпти. Ҳар бир учрашув спортчиларнинг пухта тайёргарлиги, интизоми ва юксак иродасини янада намоён этмоқда.

Чемпионат жорий йилнинг 16 ноябрь кунига қадар давом этади.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари