Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда ўқитувчи ва мураббийлар шарафланди
11:54 / 2023-10-02

Андижон шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” спорт мажмуасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Тантанали тадбирда кўплаб фидойи устоз ва мураббийлар давлатимиз раҳбарининг фармонига биноан давлат мукофотлари ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

[gallery-13840]

Тадбирнинг бадиий қисмида бадиий жамоалар, ўқувчиларнинг чиқишлари, таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари томонидан ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди. Байрам тадбири ўзига хос мушакбозлик билан якунига етди.

Устоз ва мураббийларга аъло кайфият ва байрам шукуҳини ҳадя этаётган бу каби тантаналар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида этмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/mdeiWnE8PYE" title="Андижонда ўқитувчи ва мураббийлар шарафланди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА