Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда ўн минг бош наслли чорва моллари етиштирилди
13:47 / 2024-10-13

Вилоятда 2021 йилда қорамоллар 1,1 млн бошни, қўй-эчкилар 1,5 млн бошни ва паррандалар 9,4 млн бошни ташкил этган бўлса, мавжуд имтиёз ва преференциялар ҳисобига жорий йил бошида қорамоллар бош сони 1,2 млн, қўй-эчкилар 1,6 млн бошни, паррандалар 11 млн бошни ташкил этди.

Йил бошида тасдиқланган дастурлар доирасида чорвачилик тармоқларида умумий қиймати 641,5 млрд сўмлик 113 та лойиҳа ишга туширилди.

Натижада чет давлатлардан 45 минг бош қорамол, 30 мингдан ортиқ қўй-эчки олиб келиниб, чорвачилик ва унинг тармоқларида 150 га яқин янги иш ўрни яратилди.

Эътиборлиси, 140 та наслчилик хўжалиги томонидан шу кунга қадар 9 минг бошдан ортиқ наслли чорва моллари етиштирилди ва талабгор хўжаликларга етказиб берилди.

Барча тоифа хўжаликлардаги 300 минг бошга яқин сигир ва таналар сунъий уруғлантирилиб, 28 минг бош насли яхшиланган бузоқ олинди.

Озуқа учун ажратилган майдонлардан йилига уч марта ҳосил олиш механизми йўлга қўйилди.

Вилоят миқёсида наслчилик тадбирларини тўғри ташкил этиш ва озуқа етиштиришда замонавий усулларни қўллаш ҳисобига сўйишга тайёрланган бир бош қорамолнинг тирик вазни 390 кг, қўй-эчкиларнинг ўртача тирик вазни 65 кг. га етказилди.

Жорий йилнинг тўққиз ойида 241,2 минг тонна гўшт ва 39 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқарилди.

Чорвачилик тармоқларидаги самарали амалиёт туфайли йил охирига қадар вилоят миқёсида гўшт маҳсулотларининг истеъмолдаги йиллик минимал тўлиқ қопланиши кутилмоқда.

Икром Аввалбоев,

ЎзА мухбири