Андижонда олий ўқув юртларига кириш тест синовлари давом этмоқда
Барча жойларда бўлгани каби мамлакатимиз олий ўқув юртларига кириш тест синовлари Андижон вилоятида ҳам давом этмоқда.
Жорий йилда тест синовлари Андижон шаҳридаги тўртта бино – Андижон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази иккита манежида, Андижон давлат чет тиллар институти спорт зали ҳамда “Ямбол” спорт комплексида бўлиб ўтмоқда. Тест синовлари икки сменада - эрталаб 8.00 дан 11.00 гача ва иккинчи смена 15.00 дан 18.00 гача ўтказилаётир. Ҳар сменада 2 минг 760 нафар, бир кунда 5 минг 520 нафар абитуриент тест синовидан ўтиши мўлжалланган.
[gallery-13017]
Олий ўқув даргоҳларига кириш имтиҳонлари вилоятда 13 август кунига қадар ўтказилади.
Зуҳриддин УМРЗОҚОВ(сурат),ЎзА