French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда ўғирлаб кетилган автомобиль эгасига қайтарилди
21:51 / 2022-05-24

Шу йил 15 май куни Андижон шаҳрида яшовчи Ю.Б. ўзига тегишли бўлган “Жентра” русумли автомашина Андижон туманининг Боғишамол даҳаси ҳудудида номаълум шахслар томонидан олиб қочиб кетилганлиги ҳақида вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган эди.

Шу вақтнинг ўзидаёқ белгиланган тартибда ўғриланган машинани қидириш, топиш бўйича тезкор гуруҳ тузилиб, амалий ҳаракатлар бошланди.

Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ва қидирув ҳаракатлари давомида номаълум шахс автомашинани ҳодиса содир бўлган жойдан Наманган вилояти йўналишида ҳаракатланиб, олиб қочганлиги аниқланди.

Балиқчи тумани, Тумор МФЙ, Андижон кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасидаги видеокузатув мосламаси кўздан кечирилганида, олиб қочилган “Жентра” русумли автомашинага шу ерда газ қуйилганлиги маълум бўлди. Видеоёзувлар холислар иштирокида кўрилиб, тегишли тартибда баённома тузилди ва расмийлаштирилди, ўрганиш учун вилоят ИИБ ЭКБга тақдим этилди.

Экспертиза маълумотномасига кўра, мазкур автомашинани бошқариб келган шахс Булоқбоши туманида яшовчи, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз фуқаро З.З. эканлиги маълум бўлди. Фуқаро топилиб, у олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида унинг томонидан “Жентра” русумли автомашина олиб қочилганлиги ҳамда Наманган шаҳрининг Пахтакор кўчасида қолдирганлиги маълум бўлди.

Айтилган манзилдан топилган автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилиб, баённома тузилди. Олиб келиниб, эгасига топширилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Диёрбек Абдураззоқов,

Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати раҳбари, катта лейтенант.

ЎзА