Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда ОАВ фаолияти ривожланади...ми?
15:43 / 2022-07-22

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 июндаги "Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти, қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Андижон вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими ҳамда вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган йиғилишда туман, шаҳар, тармоқ ва хусусий газеталар муҳаррирлари, телерадиокомпания раҳбарлари иштирок этди.

– Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори оммавий ахборот воситалари, журналистика соҳасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга хизмат қилади, – дейди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи Зоҳиджон Тожибоев. – Айниқса, бугунги кунда оғир иқтисодий ҳолатни бошидан ўтказаётган босма нашрларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади. Андижон вилоятида ҳам ОАВ фаолиятини ривожлантиришга эътибор кучаяди.

Мутахассислар томонидан иштирокчиларга мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди. Қатнашчилар қарор юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди.

Йиғилиш якунида Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ журналистларга Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

[gallery-8004]

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА