Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда ноқонуний кесилган дарахтлар сабаб ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жиноят иши қўзғатилди
17:25 / 2022-01-18

Ижтимоий тармоқларда жорий 16 январга ўтар кечаси Андижон вилояти Перинаталь марказида дарахтлар ноқонуний равишда кесилганлиги ҳақида хабар муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан  шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш.га  нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида маълум қилди.

Мазкур ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган. Таъкидланишича, Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги «Республика кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.
Шунга қарамасдан, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш. томонидан вилоят перинатал маркази ҳудудидаги Элдор қарағайи (Pinus eldarica) навли 12 туп дарахт қонунга хилоф равишда кесиб юборилгани оқибатида табиатга 115,5 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ЎзА