Андижонда наркосавдогарлар қўлга олинди
ИИВ, ДХХ ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғиз Ресpубликасидан Андижон вилояти орқали катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини контрабанда йўли билан олиб ўтишни режалаштирган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
Андижон вилояти Бўстон тумани ҳудудида жойлашган дала майдонига яшириб кетилган 1 кг. 16 гр гашиш гиёҳвандлик воситасини олгани келган вақтида 1987 ва 1984-йилларда туғилган жиноий шериклар ушланди. Шунингдек, уларни ушбу манзилга олиб келган автомашинада бўлган яна 2 нафар шахс ҳам қўлга олинди.
Ўтказилган тадбир натижасида 2032 та бир маротабалик дозага тенг бўлган гиёҳвандлик воситаси истеъмолининг олди олинди.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
ЎзА