Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда мураккаб юрак жарроҳлиги операцияси ўтказилди
11:41 / 2021-01-23

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази юрак жарроҳлиги бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Улуғбек Аҳмедов раҳбарлигидаги шифокорлар гуруҳи ҳамда андижонлик шифокорлар юракнинг мураккаб операциясини ўтказди.

Юракнинг чап қоринчаси аневризмасини олиш ва тромбоэктомияси, юрак қоринчалараро артерияси эндоартериоэктомияси, тўрт юрак артериясини шунтлаш операцияси ўтказилган беморга "Юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси III даража, инфарктдан кейинги кардиосклероз, функционал синф III, сурункали юрак етишмовчилиги II б, фракцион ажралиш 40 фоиздан пастлаши" ташхиси қўйилган эди.

Операция муваффақиятли ўтди, бемор аввал реанимацияда бўлди, кейин саломатлик ҳолатига кўра, умумий палатага ўтказилди.  

Бу ҳaқда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Пойтахтлик мутахассислар ёрдамида умумий ҳолатда яна шундай 4 та операция ўтказилиши режалаштирилган.

ЎзА