English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун қандай ишлар амалга оширилади?
15:33 / 2022-02-11

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони асосидаги Давлат дастуридан келиб чиқиб, келгуси беш йил давомида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳамда 2022 йилда унинг ижросини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

Мазкур ҳужжатларга асосан, вилоятнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор ишларни амалга ошириш белгиланган. Жумладан, жорий йилда вилоятда 800 километр ички йўлларни реконструкция қилиш, таъмирлаш, шунингдек, 39 та кўприкни қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилади. Натижада 300 минг нафардан зиёд аҳолига қулайликлар, автомобиллар ҳаракати учун шарт-шароитлар яратилади.

[gallery-5728]

Вилоятда ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 402 километр масофада янги сув тармоғи тортилади, 54 та иншоотда қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилади. Бунинг натижасида, 95 минг нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади, 286 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

Оқова сув тизимлари ҳолатини яхшилаш ва ривожлантириш учун 23,3 километр масофада тармоқ қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилади. Умуман, аҳолининг оқова сув тармоғи билан таъминланганлик даражаси жорий йил давомида 7,8 фоиздан 8,1 фоизга етказилади.

Электр энергияси таъминоти бўйича 4 та подстанцияни, 311 та трансформатор пунктини ҳамда 1 минг 32 километр электр узатиш тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган. Бунинг натижасида 80 минг нафардан зиёд аҳолининг электр таъминоти яхшиланади.

Шу билан бирга, табиий ва суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш мақсадида жами 33,1 километр газ тармоғи қурилади ва реконструкция қилинади. Бунинг натижасида 23 минг нафар аҳолини табиий газ билан таъминлаш яхшиланади.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА