Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда
20:16 / 2024-02-09

Андижон шаҳридаги олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш марказида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Ўзбекистон кураш федерацияси, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатида Қорақолпоғистон Республикаси ҳамда республикамизнинг барча вилоятлари жамоалари таркибида 970 нафар курашчи иштирок этмоқда. 

Чемпионат очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда спортни, хусусан, курашни ривожлантириш, оммавийлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

[gallery-15894]

– Чемпионат ўйинларини юқори савияда ўтказиш учун зарур барча шароит яратилган, – дейди Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов. – Мусобақа иштирокчилари ўндан ортиқ вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боради. 

Мусобақанинг очилиш маросимида кўргазмали чиқишлар, бадиий дастур намойиш этилди. 

Мазкур чемпионат жорий йил 3-5 июль кунлари Россиянинг Якутия ўлкасида бўлиб ўтадиган “Осиё болалари” ўйинларига саралаш вазифасини ҳам ўтаб, ғолиблар ана шу халқаро турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари