Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда карантинда бўлган яна 281 нафар фуқаро оиласи бағрига қайтди
16:25 / 2020-04-26

Белгиланган муддатдан сўнг улар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, махсус тест таҳлиллари олинди.


Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Республика Махсус комиссиясининг тавсияларига асосан вилоятдаги 4 та муассасада 14 кунлик муддатга карантинга олинган ушбу фуқароларда касаллик аломатлари аниқланмаганлиги учун уларга оиласи бағрига қайтишга рухсат берилди.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, карантиндан чиқарилган фуқароларнинг 113 нафари Андижон тумани наркология диспансерида, 108 нафари вилоят эндокринология диспансерида, 31 нафари Жалақудуқ туманидаги “Ором шифо“ масканида, 29 нафари Андижон туманидаги“З.М.Бобур“ санаторийсида 14 кунлик тиббий кузатувда бўлган.

Шифохона ва сиҳатгоҳларда карантин кузатувида бўлганлар учун зарур барча шароитлар яратиб берилди, уларнинг саломатлиги тиббиёт ходимлари томонидан доимий назоратда бўлди.

Белгиланган муддатдан сўнг улар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, махсус тест таҳлиллари олинди. Текширув ва таҳлиллар натижаларига кўра, уларнинг бирортасида ҳам касаллик аломатлари аниқланмаган.

Карантиндан чиққан фуқаролар мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан махсус транспортларда ўз уйларига кузатиб қўйилди.

2.jpg