Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда IT соҳаси ривожланмоқда
11:14 / 2021-06-17

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижон шаҳрида барпо этилган Digital City (Рақамли шаҳарча) технопарки билан танишган эди.

Технопарк сингари илғор, инновацион муассасалар мамлакатимиз тараққиёти, ёшлар камолотида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, бундай технопаркларни бошқа ҳудудларида ҳам очиш бўйича кўрсатмалар берган.

Ана шундан келиб чиқиб, Андижон вилоятида IT соҳасини ривожлантириш, мазкур йўналишда ёш, малакали кадрлар таёрлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, вилоятнинг туман ва шаҳарларида “Рақамли технологиялар ўқув марказлари” ташкил этиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар Aндижон, Хонобод шаҳарлари, Булоқбоши, Асака, Шаҳрихон, Избоскан, Бўстон, Улуғнор, Қўрғонтепа ва Марҳамат туманларида рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари, барча туман ва шаҳарларда вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда 16 та “Digital-School” ташкил этилди.  

Андижон шаҳридаги 54- умумтаълим мактаби негизида ахборот технологияларига ихтисослаштирилган таянч мактаби ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.  

Таянч мактаб зарур жиҳоз, компьютер техникалари ҳамда адабиётлар билан таъминланди. Мазкур мактаб ўқувчиларининг пухта билим олишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.  

Вилоятнинг туман ва шаҳарларида ахборот технологиялари бўйича ташкил этилган бошланғич ўқув курсларида таҳсил олаётганлардан танлаб олинган ёшлар Digital City да интенсив равишда инглиз тилига ўқитилиб, IT хизматлар кўрсатишга тайёрланмоқда. Ўтган давр мобайнида бу ерда 2 минг 500 нафарга яқин ёш мутахассис ўқитилди.  

Технопаркда фаолият олиб бораётган мутахассислар томонидан “Обод маҳалла”, “Уй-жой”, “Меҳнат”, “Смарт мактаб” сингари қатор дастурий лойиҳалар ишлаб чиқилиб, уларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

[gallery-2819]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА