Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон қишки чемпионати ўтказилмоқда
11:03 / 2026-01-30

Андижон шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотда ўтказилаётган катталар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги, Енгил атлетика федерацияси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган қишки чемпионатда 20 ёшгача бўлган ўғил-қизлар, шунингдек, катталар – эркаклар ва аёллар ўртасида баҳслар ўтказилмоқда. Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси ва Республиканинг барча ҳудудларидан келган жамоалар таркибида 500 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

– Юқори савияда ўтказилаётган мусобақаларда спортчилар қишки енгил атлетика дастуридан ўрин олган барча йўналишлар бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказмоқда, – дейди Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Ҳасанбой Ортиқов. – Қувонарлиси, мусобақада иштирокчилар юқори натижаларга эришмоқда, қатор йўналишларда мамлакат рекордлари янгиланди. 

Муросасиз баҳслар асосида ўтаётган мусобақалар натижаларига кўра, ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар диплом, тегишли медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари