English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда энг шижоатли ва ғайратли ёшлар аниқланди
15:28 / 2025-06-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон вилоятида ёшлар ўртасида ўтказилаётган “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақасининг ҳудудий босқичи муваффақиятли якунланди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсатига оид ташаббуслари доирасида ташкил этилган бўлиб, унда маҳаллаларда истиқомат қилувчи 18-22 ёшли йигит-қизлар иштирок этди. Ҳар бир жамоа 10 нафар иштирокчидан (8 нафар йигит ва 2 нафар қиз) иборат бўлди.

Вилояти миқёсида мусобақага жами қарийб 24 минг нафар ёш онлайн платформа орқали рўйхатдан ўтди. Кучли жамоалар ҳудудий босқичда беллашиш имконига эга бўлди.

Мусобақа иштирокчилари турникда тортилиш, граната улоқтириш, югуриш, автоматни қисмларга ажратиш, мерганлик каби машқларда ўз маҳоратини намоён этди.

Мусобақа якунига кўра, Марҳамат тумани “Алитепа” маҳалласи жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Асака тумани “Қўнғирот” маҳалласи, учинчи ўрин Андижон тумани “Чўнбоғич” маҳалласи жамоасига насиб этди.

– Биз бу ғалабани маҳалламизга бағишлаймиз, - дейди “Алитепа” жамоаси сардори Ҳикматилло Шаҳобов. – Мусобақаларга жиддий тайёргарлик кўрдик. Жисмоний машқлар, ҳарбий тайёргарлик, жамоада бирлик ва интизом – айнан шу омиллар бизга ғалаба келтирди. Эндиги мақсадимиз эса республика босқичида ҳам юксак натижаларни қайд этиш.

[gallery-23961]

Шунингдек, “Энг кучли спортчи”, “Энг чаққон ўсмир”, “Энг чаққон қиз”, “Энг яхши қуролсоз”, “Энг кучли мерган” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди.  

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА