Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда энг фаол китобхон давлат хизматчилари тақдирланди
12:26 / 2026-02-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбарининг китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида мутолаа қилиш қизиқишини оширишга қаратилган қарори ижроси доирасида Андижон вилоятида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларини энг кўп ўқиган давлат хизматчиси” танлови ўтказилди.

Бошқарув самарадорлиги агентлиги Андижон вилояти филиали ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ахборот-кутубхона муассасаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур танловда ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларда фаолият юритаётган давлат хизматчилари иштирок этди.

Танлов икки босқичда ташкил этилди. Дастлаб иштирокчиларнинг Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди, хусусан, унинг адабий ва илмий мероси юзасидан билимлари тест синовлари орқали баҳоланди. Юқори натижа қайд этган номзодлар иккинчи босқич — савол-жавоб тартибида ўзаро беллашди.

Якуний натижаларга кўра, “Норин-Қорадарё” ирригация сув ҳавза бошқармаси тизими ходими Дилноза Валиева 1-ўринни эгаллади. Спорт бошқармаси тизими ходими Мадинабону Қодирова ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси тизими ходими Обиджон Усмонов кейинги ўринларга муносиб деб топилди.

[gallery-27873]

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур танлов Агентлик томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Иштирок этиш истагини билдирган давлат хизматчилари сонининг ортиб бораётгани китобхонлик маданиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самараси сифатида эътироф этилмоқда.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА