Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда донорлик хайрия акцияси ўтказилди
15:58 / 2021-12-24

Андижон вилояти қон қуйиш марказида ёшлар иштирокида донорлик хайрия акцияси ўтказилди.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят бўлими ташаббуси билан «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» ҳафталиги доирасида ўтказилган донорлик акцияси мингдан зиёд андижонлик ёшларни эзгу мақсад йўлида бирлаштирди. 

–Дунёни яхшилик ва меҳр қутқаради, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ойбек Юлдашев. – Эзгулик илинган қалблар ҳамиша инсонларнинг эъзоз ва эътиборида бўлади. Кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиш, хаста ётган қайсидир юртдошимизнинг соғайиб кетишига сабабчи бўлишдек улкан бахт барчага ҳам насиб этавермайди. Хаста инсонларга кўмак беришдек эзгуликни қалбига туккан юзлаб андижонлик ёшлар мазкур акцияда фаол иштирок этди. 

[gallery-5206]

Уюшқоқлик билан ўтказилган акция давомида минг нафардан зиёд ёшлар ихтиёрий равишда қон топшириб, хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшди. 
 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА