Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда давлат тили ривожи масалаларига бағишланган минтақавий анжуман бошланди
11:31 / 2020-11-19

Андижон давлат университетида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан “Давлат тилини ривожлантириш, унинг нуфузи ва мавқеини оширишда журналист бурчи ва масъулияти” мавзусида минтақавий анжуман ўз ишини бошлади.

Давлат тилини ривожлантириш, тил мезонларига амал қилиш борасида журналистларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ўтказилаётган мазкур анжуманда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, ўзбек тили ривожига ҳисса қўшаётган олимлар, ёш тадқиқотчилар иштирок этмоқда.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА