Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди
15:41 / 2025-03-24

Андижон шаҳар ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида 21 ёшли қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

U-21 қизлар жамоалари мамлакат кубоги баҳсларида 7 та вилоят жамоаси иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. 

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Хоразм вилояти хоккейчи қизлари 6 учрашувда беш ғалаба ва бир дуранг билан 16 очко жамғариб, биринчи ўринни қўлга киритди. 

Мусобақада иккинчи ўринга Самарқанд вилояти, учинчи ўринга Андижон вилояти жамоалари сазовор бўлди. 

[gallery-22431]

                                                          Ф.  Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари