Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда чавандозлар беллашди
16:53 / 2022-11-16

Андижонда от спортининг “Тентпеггинг” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Миллий гвардия, Қўриқлаш хизмати Андижон вилояти бошқармалари хамда Миллий гвардия Чавандозлар мактаби ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада Миллий гвардия тасарруфидаги Чавандозлар мактаби спортчилари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.

От спорти мухлислари, ёшлар иштирокида мусобақа очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар томонидан вилоят Миллий гвардия бошқармаси Чавандозлар мактабида от спортини ривожлантириш, маҳоратли ёш спортчилар ҳамда Миллий гвардия тизими учун малакали ходимлар тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, ўтказилаётган мусобақалар ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

[gallery-9603]

Иштирокчилар от устида тез юриб, ҳалқани найзага илиб олиш, найзани нишонга отиш, қиличда шарни ёриш, камондан нишонга уриш йўналишлари бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, тўрт йўналиш бўйича Баҳодир Бобоназаров, Абдуллоҳ Шаҳобиддинов, Абдулазиз Толибжонов, Абдураҳмон Сиддиқов, Шоҳруҳ Обидов, Сардор Олимжонов юқори натижа кўрсатиб ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

– От спорти билан шуғулланиш кишидан катта меҳнат, шижоат, алоҳида маҳорат талаб этади, – дейди мусобақа ғолибларидан бири Б. Бобоназаров. – Ушбу мусобақа имкониятларимизни синовдан ўтказиш билан бирга, маҳорат ва тажрибамизни янада бойитишга ёрдам берди.

Ғолиб ва совриндорлар Миллий гвардия вилоят бошқармасининг тегишли медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА.