Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда Бош вазир ўринбосари иштирокида ҳукумат комиссияси тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди
22:08 / 2021-05-02

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзақов иштирокида ҳукумат комиссиясининг Андижон вилояти тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқотда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудий инвестиция дастури доирасида Андижонда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берди.

Вилоят ҳокими иқтисодиётни юксалтириш, халқимиз, хусусан, андижонликлар турмуш фаровонлигига хизмат қилувчи қатор лойиҳалар амалга оширилаётганлиги ва яна кўп лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар кетаётганлигини таъкидлаб, вилоятнинг туман ва шаҳарларида 2021-2022 йиллар давомида умумий қиймати 16,0 триллион сўмга тенг бўлган 657 та лойиҳа амалга оширилишини айтиб ўтди. 

Таъкидланишича, ана шу лойиҳалар ҳисобига Андижонда 60 минг тадан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутиилган. Жорий йилнинг январь-март ойларида вилоятда умумий қиймати 466 миллиард сўмга тенг 94 та лойиҳа ишга туширилиб, 4 минг 160 та янги иш ўринлари яратилган.

Шунингдек, мулоқотда жорий йилнинг ўтган даврида бир мингдан ортиқ тадбиркорлар билан учрашув ва мулоқотлар ўтказилганлиги, уларнинг 800 нафарга яқинини 30 ёшгача бўлган ёш тадбиркорлар ташкил этганлиги қайд этилди. 

[gallery-2256]

Шу кунгача бўлиб ўтган учрашувларда ёшлар тадбиркорлик борасидаги ўз лойиҳалари тақдимотларини ўтказдилар. Уларнинг мазкур истиқболли лойиҳалари «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига жойлаштирилди. Айни кунларда ёш тадбиркорлар ўз ҳудудларида қурилиш ишларини бошлаб юборишган.

Вилоятда ёшлар томонидан амалга оширилаётган умумий қиймати 623 миллиард сўм бўлган 712 та янги лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 11 минг 562 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзақов тадбиркорларнинг тадбиркорликка оид турли мурожаат ва муамоларини эшитди. Мурожаатлар бўйича тадбиркорларни қийнаётган аксарият масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси маълум вақт талаб этадиган қатор масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик, мутасадди ташкилотлар вакиллари ва раҳбарларига топшириқлар берилди. 

 Учрашувда тадбиркорликни янада ривожлантириш, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА