Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда бир гуруҳ нуронийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди
17:10 / 2020-08-31

Яъни уларнинг 30 нафари турли даражадаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони, 18 нафари эса “Нуроний” жамғармасининг фахрий ёрлиғи соҳибига айланди.


Давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда мамлакатимизда кексаларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш, катта ҳаёт тажрибаларини ёш авлодга ўргатиш борасидаги фаолиятларини рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Президентимизнинг 2017 йил 14 июлдаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, турли соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги фахрийлар оилаларни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган 48 нафар нуроний тақдирланди. Яъни уларнинг 30 нафари турли даражадаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони, 18 нафари эса “Нуроний” жамғармасининг фахрий ёрлиғи соҳибига айланди.

- Узоқ йиллар таълим соҳасида меҳнат қилганман, - дейди Асака тумани Қайрағочариқ маҳалласида яшовчи, халқ таълими фахрийси Олимжон ота Раҳимов. - Бу йил саксон тўрт ёшимни нишонлаяпман. Нафақага чиққанман, деб жамиятда узилиб қолган эмасман. Маҳалла ишида, турли тадбирларда иштирок этаман, бадиий ижод билан шуғулланаман. Умуман, вилоятимизда ёшларимизни ватанпарвар, эл-юрт ишига қайишадиган, миллий қадриятларимизга ҳурмат билан қарайдиган инсонлар этиб тарбиялаш ишига баҳоли қудрат ҳисса қўшаётган кексалар жуда кўп.

Менимча, кексаларимиз фарзандлар тарбияси борасида асло четда турмасликлари керак. Мустақиллик байрами арафасида “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланганимдан беҳад хурсандман. Инсон меҳнатлари қадр топадиган обод юртимиз ҳамиша тинч бўлсин, халқимиз омон бўлсин.

photo_2020-08-31_17-09-22.jpg

photo_2020-08-31_17-09-23.jpg