Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда БАА билан ҳамкорликда 100 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади
12:32 / 2021-12-03

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раҳбарлигидаги вилоят делегацияси Бирлашган Араб Амирликларида сафарда бўлиб қайтди.

Сафар давомида, вилоят ҳокими Бирлашган Араб Амирликларининг “E-20 Investment Ltd.» компанияси раҳбари Султан Ал Жабери билан учрашди. Учрашув давомида ҳамкорликда умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ўзлаштириш ҳисобига Пахтаобод туманидаги ҳосилдорлиги паст бўлган 470 гектар тошлоқ ер майдонида гилос ва резавор мевалар етиштириш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, “Tamleek holding” компанияси асосчиси Брайн Этемад билан учрашувда вилоятда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда «Янги Андижон» шаҳри қурилиш лойиҳаси билан таништирилди. Инвестор томонидан «Янги Андижон» шаҳрини қурилиш лойиҳасига катта қизиқиш билдирилиб, яқин кунларда аниқ таклифлар билан Андижон вилоятига ташриф буюрадиган бўлди.

Шунингдек, сафар давомида вилоят ҳокими Бирлашган Араб Амирликларида ўқиётган ва ишлаётган андижонлик ёшлар билан учрашди. Унда Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Ф.Убайдуллаев, ЎзА