Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилмоқда
14:36 / 2020-12-08

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда қатор ташкилотлар мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида “Аёллар дафтари”ни шакллантириш, ўттиз ёшдан юқори хотин-қизлар ўртасида сўровнома ўтказиш, муаммоларни аниқлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ташкил этилиш ҳолати ўрганилмоқда.

- Бу борада Бўстон ва Марҳамат туманларида ишлар белгиланган тартиблар доирасида олиб борилмоқда, - дейди  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси Шерали Қутлимуратов. – Натижалар ҳам ёмон эмас. Масалан, Бўстон туман штабида ўтказилган сўровномаларда аниқланган муаммоларни тегишли равишда қайд этиш, уларнинг ечими бўйича корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш доирасида Ғолиб маҳалла фуқаролар йиғини, Ўрта кўчаси, 65-уйда яшовчи М. Алиқулова, Анжирзор кўчасида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Х. Муродова билан суҳбатлашилди.

Ғолиб маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг 24 нафар аҳоли истиқомат қилаётган  бўлса, шудан 762 нафарини 30 ёшдан юқори хотин-қизлар ташкил этади. Сўровнома ўтказиш жараёнида аниқланган 22 та муаммодан ҳозирга қадар 8 таси бартараф этилган. Ишга жойлашиш мақсадида мурожаат қилган 6 нафар хотин-қиз доимий ишга жойлаштирилган бўлса, 2 та оила газ балони билан таъминланган.

Шунингдек, ўрганишлар давомида Республикаси Касаба ушмалари федерацияси вакиллари, Халқ депутатлари Марҳамат туман кенгаши депутатлари иштирокида Марҳамат тумандаги Мингтепа маҳалла фуқаролар йиғини Ал-Бухорий кўчасида яшовчи С. Хўжаева, М. Соипова  билан мулоқот ўтказилди.

Суҳбат жараёнида С.Хўжаева қизини иш билан таъминлаш бўйича туман ишчи гуруҳига мурожаат қилганлигини, ишчи гуруҳ кўмаги билан қизи тикувчилик цехига ишга жойлашганлигини маълум қилди.

Айни кунда Марҳамат туманида 37 минг 294 нафар 30 ёшдан катта хотин-қиз истиқомат қилади.  Келиб тушган мурожаатлар асосида туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга 4 та тикув машинаси ажратилиб, 60 миллион сўмлик кўмир етказиб берилган.

 Ўрганиш давомида Бўстон ва Марҳамат туманларида аниқланган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал қилиниши сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинган.

 Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган ишларнинг самарали ташкил этиш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида соҳага оид ҳужжатларнинг юритилиш юзасидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМУРЗОҚОВ,

ЎзА