Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда автомашиналарга рухсатнома сўралган 11 мингга яқин аризанинг бир фоизи қаноатлантирилди
09:16 / 2020-04-07

Махсус рухсатнома ёки тегишли ваколатга эга бўлмай, чеклов ўрнатилган ҳудудида машина бошқариб кетаётган ҳайдовчиларга нисбатан махсус рейдлар ўтказилмоқда.

Карантин даврида автомашиналарга рухсатнома олиш бўйича кўриб чиқилган аризалар нега рад этилгани ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Умиджон Мамарасулов изоҳ берди.

— Бизга 6 апрель кунига қадар 10960 та ариза келиб тушган. Шундан 9308 таси рад этилиб, 1016 та автомобилга махсус рухсатномалар берилди.

ДХА директорининг BMW Х7 ва Mercedes’ларига рухсат олишга ариза бераётган «уддабурон»ларга қилган мурожаатидан сўнг 636 та ариза қайтариб олинди. Яна юзга яқин ариза қимматбаҳо маркадаги автомашина эгаларига тегишли бўлиб, етарли асосга эга эмаслиги учун рад этилган. Шунингдек, стикер олиш тоифаларига мос келмаганларнинг аризалар юбориши, белгиланган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаслик ҳолатлари ҳам рад жавоби берилишига асос бўлмоқда.

Махсус рухсатнома ёки тегишли ваколатга эга бўлмай, чеклов ўрнатилган ҳудудида машина бошқариб кетаётган ҳайдовчиларга нисбатан махсус рейдлар ўтказилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи ушбу махсус рухсатномани қалбакилаштириш, уни сотиш, қалбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланиш Жиноят кодексининг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) га асосан жавобгарликка асос бўлади.