French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда “Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш” маркази иш бошлади
14:28 / 2020-12-08

Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида “Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш” маркази иш бошлади.

Кенг жамоатчилик ҳамда Россия давлатидан келган қатор иш берувчи корхоналар вакиллари иштирокида марказ очилишига бағишланган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

 Жумладан, Президентимизнинг жорий йил 11 августидаги "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида жойларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этиш белгиланган. Мазкур қарор ижроси доирасида Андижонда ташкил этилган марказда тикувчилик, мебель тайёрлаш ва ёғочга ишлов бериш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, қурилиш ва пардозлаш ишлар ва яна меҳнат бозорида талаб юқори бўлган  касб-ҳунарларга ўргатилади, шунингдек, қатор хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқишлар ташкил этилади.

 Марказнинг асосий вазифаси ишсиз, чет давлатларга бориб ишлаш истагидаги фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш, уларга бормоқчи бўлган давлат тилини мулоқот даражасида ўзлаштириб олишларига, шу билан бирга, уларни хорижий давлатлардаги корхоналарга қонуний равишда ишга жойлашишларига, ўша давлатдаги хавфсизлиги, ҳуқуқ ва манфаатларининг таъминланишига ёрдам кўрсатади.

 Марказни тамомлаганларга дипломтақдим этимлади. Улар эггалаган мутахассисликлари бўйича хорижий давлатлардаги ишлаб чивқариш ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналарига ишга юборилади. Марказда мутахассислар томонидан таҳсил олувчининг ёши, қизиқиши ва имкониятидан келиб чиқиб, қандай йўналишни танлаш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилади.

 Марказда ташкил этилган тил ўрганиш курсларида фаолият олиб бориш учун юқори малакали мутахасссислар жалб этилган.

 Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқди.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМУРЗОҚОВ,

ЎзА