Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 631 та кўчма савдо дўкони теримчиларга хизмат кўрсатмоқда
11:01 / 2021-10-01

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Андижонда ҳам етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари қизғин паллага кирган.

Вилоятда ташкил этилган 961 та терим отряди таркибида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун кўмаклашаётган ҳашарчи ҳамда пахтакорларни асосий турдаги озиқ-овқат ва халқ истеъмоли моллари билан таъминлаш мақсадида 631 та кўчма савдо дўкони фаолияти йўлга қўйилди. Шу кунларда улар томонидан шийпон, пахта терилаётган далалар бошига бориб теримчиларга хизмат кўрсатилмоқда.

Кўчма савдо дўконларига 367 нафар ташаббускор тадбиркор жалб этилган бўлиб, уларга 607 та транспорт воситаси бириктирилган.

Кўчма автодўконларнинг ташкил этилганлиги ҳашарчиларга катта қулайлик яратмоқда. Улар орқали ҳашарчи ва теримчиларга 35 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат ва хўжалик учун зарур кундалик маҳсулотларни бозордагидан арзон нархларда харид қилиш имконияти яратилди.

 

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА