Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 51 боланинг суннат тўйи ўтказилди
17:23 / 2019-11-26

Андижон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида шаҳар маҳаллаларида истиқомат қилаётган оилалар 51 нафар фарзандининг суннат тўйи ўтказиб берилди.


Андижон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида шаҳар маҳаллаларида истиқомат қилаётган оилалар 51 нафар фарзандининг суннат тўйи ўтказиб берилди. 

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. 

Кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган болаларнинг суннат тўйлари миллий анъаналаримиз асосида ўтказилгани барчага қувонч ҳадя этди, тўй болалар ва уларнинг ота-оналари қутловлардан мамнун бўлди. 

– Бир неча йилдан буён мени жигар хасталиги безовта қилади, – дейди Бирлик маҳалласида яшовчи Дилобархон Тожибоева. – Фарзандимиз Аҳрорбекнинг хатна тўйини ўтказишга ҳеч имкон қилолмаётган эдик. Шукрки, яхши инсонлар кўмаги билан ўғлимнинг суннат тўйи ўтказилди. Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар, мендек имконияти чекланган инсонларга кўрсатган эътибор ва ғамхўрлигидан бошим кўкка етди. 

5-faqat saytga - копия.JPG

Ҳомий ташкилотлар томонидан болаларга тўй сарпоси, уст-бош қилиб берилди, велосипедлар, бошқа эсдалик совғалари топширилди. 

– Ёшим етмишга яқинлашиб қолди, – дейди Мустақилликнинг 27 йиллиги маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Муборакхон Илёсова. – Шунча болага тўй қилиб берилгани уларнинг оиласига қувонч улашилгани демакдир. Бугун набирам Жасурбекнинг ҳам тўйи бўлди. Бирига етказса, бирига етказа олмай амаллаб тирикчилик ўтказаётган 2-гуруҳ ногирони бўлган қизимнинг хурсандчилигини айтмайсизми? Қувончимиз оламга сиғмайди. Мана шундай хайрли ишлар ташкилотчиларига барча оналар номидан ўз миннатдорлигимни билдираман. 

Миллий анъаналаримиз қадрланган, эзгуликка йўғрилган бу каби хайрли ишлар юртдошларимиз қалбида меҳр-оқибат, саховат, одамийлик, эзгулик фазилатларини, шу билан бирга, уларнинг эртанги кунга бўлган умид ва ишончини мустаҳкамламоқда. 

Тўй тантанасида Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.