Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 445 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди
12:50 / 2021-10-29

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатларига асосан белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашни пайсалга солаётган жисмоний ва юридик шахслардан қарзларни ундириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш билан боғлиқ 10 минг 425 ижро ҳужжати бўйича жами 445 миллиард 217 миллион сўм қарздорлик ундирилди.

Солиқ қарздорликларини ўз вақтида тўламаган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан Бюро ходимлари томонидан таъсир чоралари кўрилиб, қарздорлик уларнинг мол-мулкига қаратилмоқда. Хусусан, вилоятдаги қарздор шахслардан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича 55 миллиард 82 миллион сўмлик мол-мулк сотувга чиқарилган.

Бюронинг Андижон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатлари бўйича 37 та фермер ҳўжалигидан туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига жами 5 миллиард 159 миллион 93 минг 769 сўм миқдоридаги солиқ қарзларини ундириш кўрсатилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 5 миллиард 159 миллион сўмдан зиёд қарздорлик туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига ундириб берилди. Жумладан, “Раҳматилло” фермер хўжалигидан 207 миллион 552 минг 900 сўм, “Нодир Миришкор” фермер хўжалигидан 198 миллион 942 минг 187 сўм, “AZIMOV NEMATI” фермер хўжалигидан 154 миллион 157 минг 149 сўм солиқ қарзлари ундирилиши таъминланди

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

ЎзА