Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 24 минг 373 нафар қарздор фуқаронинг ҳорижга чиқиши вақтинчалик чекланди
17:34 / 2021-07-15

Мажбурий ижро бюроси Андижон валоят бошқармаси, унинг шаҳар, туман бўлимлари томонидан алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси Матбуот хизматининг маълумотига  кўра, бошқарма Қидирув шўъбаси томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойдавомида вилоятда яшовчи 24 минг 373 нафар қарздор фуқаронинг хорижга чиқишига вақтинчалик тақиқ қўйилган. Ижро ҳужжатларига асосан, уларнинг жами қарздорлиги 100 миллиард 387 миллион 838 мингсўмни ташкил этади.

Қарздор фуқароларнинг аксарияти, яъни 22 минг 513 нафари алимент бўйича қаздор оталардир. Уларнинг умумий қарздорлиги 33 миллиард 238 миллион 749 минг сўмни ташкил этган.

Ҳар бир инсон оила қурар экан, оиланинг муқаддаслиги, фарзандлар олдидаги масъулият ва жавобгарликни теран англамоғи зарур. Бироқ,  орамизда оиласи бирдамлигини йўқотиб, оиласидан воз кечиб, фарзандлари олдидаги бурчларини унутиб қўяётган оталарнинг борлиги барчамизни қаттиқ ташвишга солиши керак.

Ўтган олти ой давомида қидирувда бўлган 846 нафар қарздор фуқародан, шундан 168 таси алимент қарзи бўйича оталар топилиб, уларга тегишли чоралар кўрилган. Қидирув натижасида топилган фуқаролардан 265 миллион 300 минг сўм миқдордаги қарздорлик ундирилган.

Эгасининг қарздорлиги бўйича қидирувга берилган 317 та автомототранспорт воситаларидан 130 таси топилиб, улардан 4 миллиард 83 млиллион 500 минг сўм миқдордаги қарздорлик ундирилди.

Умуман, Андижон вилоятида жорий йилнинг биринчи ярмида 24 минг 373 нафар қарздор фуқаронинг хорижга чиқишига вақтинчалик тақиқ қўйилди.

МИБ ходимлари томонидан бу борада олиб борилган ишлар доирасида вилоятдаги алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келаётган 416 нафар қарздор отамаъмурий жавобгарликка тортилиб, 18 нафарига нисбатан жинойи иш қўзғатилди.

Ҳар бир ота вояга етмаган фарзанди таъминоти учун масъул ва мажбур, фарзанди тақдирига ҳам қонунлар, ҳам шариат талаблари, қолаверса, инсонийлик юзасидан ҳам масъул  эканликларини асло унутмаслиги керак. Акс ҳолда улар қонун олдида албатта, жавоб беради.  

 

 

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА