Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 168 оила янги уйга кўчиб кирди
11:56 / 2019-11-26

Андижон шаҳридаги Қўшариқ маҳалласида янги барпо этилган 168 хонадондан иборат етти қаватли 4 та уй фойдаланишга топширилди.

Андижон шаҳридаги Қўшариқ маҳалласида янги барпо этилган 168 хонадондан иборат етти қаватли 4 та уй фойдаланишга топширилди. 
7-faqat saytga.jpg
Янги уйларнинг топширилишига бағишланган тадбирда мамлакатимизда эскирган уй-жойларда яшаётган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож аҳоли вакилларини арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. 

Тадбирда янги барпо этилаётган уйлар, умуман, Андижон шаҳрини кўкаламзорлаштириш, саранжом-саришта ва тозалигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимларининг самарали меҳнатлари алоҳида эътироф этилди. 
9.JPG
Умумий лойиҳа қиймати 11 миллиард сўм бўлган янги уйлар қурилиши Андижон шаҳридаги “Хоқон авто инвест” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан амалга оширилди. Замонавий кўринишда барпо этилиб, фойдаланишга топширилган ушбу кўп қаватли уйлар бир гуруҳ андижонликларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

– Аввал Кўмакай маҳалласидаги бир ҳовлида уч келин яшар эдик, – дейди янги уй соҳибаси Нодирахон Абдуллаева. – Ёш оиламиз, икки нафар фарзандимиз бор. Бир неча йилдан буён ҳаракат қилсак-да, янги уй сотиб олишга имкон тополмаётган эдик. Бундай кўп қаватли арзон уйлар барпо этилаётганлиги муаммоларимизни ҳал этишга ёрдам берди. Ана шундай уйларнинг биридан кредит эвазига, барча қулайликларга эга икки хонали хонадон олишга муяссар бўлдик. 

Дарҳақиқат, икки ва уч хонали хонадонлардан иборат ушбу уйларда барча қулайликлар яратилган, ҳар бир уй алоҳида иситиш тизимига эга. Уйлар олдида болалар учун жиҳозланган ўйин майдончалари, савдо дўкони, гўзаллик салони ва автотураргоҳ барпо этилган.

Аҳоли учун яратиб берилаётган бу каби кенг имкониятлар, инсон манфаатларининг улуғланишига қаратилган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Янги уйларни тантанали топшириш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов сўзга чиқди.