Андижонда 15 нафар мактаб битирувчиси талаба бўлиш имконини қўлга киритди
Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Фарғона шаҳридаги Корея-Ўзбекистон университети ўртасидаги ҳамкорлик меморандумига асосан “Корея – Ўзбекистон университети олимпиадаси” нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Учта фан йўналиши бўйича ўтказилган мазкур олимпиаданинг қуйи босқичида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 3 минг нафардан зиёд битирувчиси иштирок этиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказди.
[gallery-11378]
Олимпиаданинг вилоят босқичида 145 нафар битирувчи қатнашди. Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган 14 нафар битирувчи муддатидан олдин университет талабаси бўлиш имконини қўлга киритди. Олимпиада ғолибларига грант асосида ўқиш имконини берувчи сертификатлар топширилди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов,
ЎзА